Кореяга борувчилар диққатига. Энди баъзи маҳсулотлар олиб кириш мумкин эмас

Корея Республикасининг карантин ҳамда ҳайвон ва ўсимликлар инспекцияси агентлиги мамлакатда Африка чўчқа гриппи ва парранда гриппи тарқалишининг олдини олишга йўналтирилган чора-тадбирлар доирасида 2019-йилнинг 1-июндан бошлаб бир қатор гўшт маҳсулотларини мамлакатга олиб киришни таъқиқлайди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги матбут хизмати хабар бериб ўтди.
Унга кўра қуйидаги маҳсулотларни Жанубий Кореяга олиб кириш мумкин эмас:
- гўшт ва гўшт маҳсулотлари: мол, чўчқа ва товуқ гўштлари, ветчина, сосиска/косбаса, қуритилган гўшт, пиширилган гўшт, консервалар ва ҳоказо;
- ҳайвон маҳсулотлари: буғу шохлари, суяклар, патлар ва ҳоказо;
- сут маҳсулотлари: сут, пишлоқ, ёғ ва ҳоказо;
- тухум ва тухум маҳсулотлари: товуқ ва қуш тухумлари, тухум оқи, тухум кукуни ва ҳоказо;
- уй ҳайвонлари учун озуқа, егулик, озиқ-овқат қўшимчалари ва ҳоказо.
Юқорида қайд этилган гўшт маҳсулотларини Корея Республикасига қонунга хилоф тарзда олиб киришга ҳаракат қилиш 5 млн Корея вони (1$= 1155,57 вон) миқдоридаги жарима солинишига асос бўлади.
Жаримани тўламаслик мамлакатга 5 йил муддат ичида қайта киришга таъқиқ қўйилишига сабаб бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter