Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг қиммат палов қаерда тайёрланиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг қиммат палов қаерда тайёрланиши маълум бўлди

Фото:«Live Journal»

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон учун вилоятлар кесимида «палов индекси»ни эълон қилди.

Унга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳридадир. Бир кг палов 124 минг сўм, бир порцияси эса 17 750 сўмни ташкил этмоқда. Энг арзон кўрстакич эса Наманган вилоятида - 80 минг 997 сўм.

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари) даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган  бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг