Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шунга шу-унчами?»

«Шунга шу-унчами?»

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюроси ходими бирор хонадонга бориб, газ ёки электр тармоғини кўздан кечиришни бошласа, бундан хурсанд бўладиган йўқ ҳисоби. Йўқ жойдан текин томошабинлар сероб бўлишини айтинг! Уй эгаларининг-ку қошлари чимирилиб, юзлари гезариб, ич-ичидан ходимнинг етти пуштини «алқашга» ўтиши-чи?!

Йўқ, бўрттирмаяпмиз: умумий манзара шундай. Ҳолбуки, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан қанча ўғрилик, ўзбошимчалик фош этилиб, тўловлар ундирилмоқда.

Биргина мисол. Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан ўтган тўрт ойда 776 нафар истеъмолчининг электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этгани аниқланган. Ушбу орқали таъминотчи корхоналарга етказилган зарар миқдори 1 миллиард. 681 миллион сўмни ташкил этган.

Бу битта вилоятда тўрт ойида аниқланган факт. Яна денг, электр энергияси бўйича. Газ таъминоти, сув фойдаланганлик бўйича фош этилган қинғирликларни ҳали айтмадик. Буларни бутун мамлакат миқёсида тасаввур қилиб, хом-чўт қилинг-чи?

Ҳа, тасаввурга сиғмаяптими? Шунақа...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг