Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти 600 дан зиёд сирдарёликни қабул қилди

Тошкент вилояти 600 дан зиёд сирдарёликни қабул қилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Куни кеча Сирдарё вилояти, Сардоба туманидаги сув омборида фалокат кузатилганди. Натижада 60 мингдан зиёд киши уйини тарк этишга мажбур бўлди. 

Тошкент вилояти биринчилардан бўлиб Сирдарёга ёрдам қўлини чўзди. Янгийўл, Чиноз ва бошқа туманлардан бир неча автомобилларда озиқ-овқат маҳсулотлари беғараз ёрдам сифатида жўнатилди. Сувни тўсишда фойдаланиш учун катта ҳажмда юк ташийдиган автомобиллар, бетон тўсиқлар ҳам юборилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Сирдарёлик 600 нафардан зиёд фуқаро Тошкент вилоятига ўтди. Чиноз, Бўка, Оққўрғон, Бекобод туманлари ва Бекобод шаҳар ҳокимлари ҳамда сектор раҳбарлари меҳмонларни очиқ юз билан кутиб олишди. Сирдарёликлар учун барча шарт-шароит яратиб берилди. Яшаш жойи, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди. Шифокорлар меҳмонларга зарур тиббий ёрдамни кўрсатиб, уларнинг саломатлигини назоратга олишди.

Бугун Сирдарёдан ташриф буюрганларнинг айримлари вазият яхши томонга ўзгараётганини қўриб, вилоятига қайтиш тараддудини кўришмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг