Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 10 минг долларни «майдалаётганлар» қўлга олинди

Тошкент вилоятида 10 минг долларни «майдалаётганлар» қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар Д.У. ва Ў.М.лар валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 10 000 АҚШ долларини фуқаро Д.га 107,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг