Ёзёвонлик фуқаро 3 йилдан бери электрдан ноқонуний фойдаланиб келган

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи О.Ниёзов электр тармоғига ноқонуний уланиб, 2015 йил сентябрдан буён уч йил мобайнида ҳақини тўламасдан ишлатиб келган.
МИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда О.Ниёзов давлат манфаатларига нақд 34 млн. 243 минг сўм зарар етказгани аниқланган. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати хабар берди.
МИБ Ёзёвон туман бўлими томонидан унга бир ойлик муддат ичида зарарни қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ҳақидаги қонун талаблари тушунтирилганида зарар ўрнини тўлиқ қоплаб берди.
Шу асосда О.Ниёзов жиноий жавобгарликка тортилмасдан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter