Коронавирус жиловланмоқдами? «Бор-йўғи» 23 кишида инфекция аниқланди

2020 йил 25 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 664 (+23) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 23 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 63 ёшли М.З. (аёл), Учтепа туманида яшаган 62 ёшли А.Т. (эркак) ҳамда Сергели туманида яшаган 55 ёшли С.Б. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 291 нафар, Тошкент вилоятида 117 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида 5 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида эса 3 нафардан ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб юртимизда 35 983 (+432) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 394 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter