Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан тузалганлар сони 300 нафарга яқинлашди

Коронавирусдан тузалганлар сони 300 нафарга яқинлашди

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 5 нафар соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Соғайганларнинг барчаси Туркиядан келишган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 2 нафари Тошкент шаҳридан, Қашқадарё, Тошкент ва Андижон вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 3 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 41 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Фарғона вилояти бўйича шу пайтга қадар 6 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 11 нафарга етди.

Шунингдек, Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 11 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Бухоро ва 2 нафари Сурхондарё вилоятидан бўлса, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83 нафарга етди.

Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 3 нафари аёл, 1 нафари эркак бўлиб, 2 нафари Бухоро вилоятидан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 27 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг