Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим нега паст даражада?

Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим нега паст даражада?

Бугун АОКА штабида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Томоқдан суртма олиб текширилганда, коронавирусни аниқлаш имкони қандай?

Ўзбекистонда COVID-19 вирусини аниқлаш учун ПЦР (Полимепраз занжир реакцияси) ишлатилади. Унинг аниқлаш фоизи жуда юқори —90 фоиздан ошади.

Нима учун бизнинг мамлакатимизда коронавирусдан ўлим ҳолати жуда паст даражада? Бунга қандай эришилди?

Ўзбекистон карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш тадбирларини ўз вақтида ва қатъий ўрнатгани бунинг энг асосий сабаби. Шунингдек, шифокорларимизнинг фидокорона меҳнати, халқаро тажрибаларни қўллаш ҳам қўл келди. Бошқа яна кўплаб факторлар ҳам бор.

Йўлларда дезинфекциялаш ишлари тўхтатилдими?

Йўқ. Дезинфекциялаш тадбирлари бекор килингани йўқ.

Бир танишим коронавирусга тест топширибди. Айтишича, натижа 14 кунлик кузатувдан сўнг аниқ бўлармиш. Шу ростми?

Нотўғри. Полимераз занжир реакцияси биринчи мартадаёқ тўғри жавоб беради. Бемор тузалганлигини аниқлаш учун анализ такрорланади.

Исроилда коронавирусга анализ оладиган будкалар ташкил қилинибди. Бизда ҳам шундай тест олиш учун жойлар ташкил этилиши мумкинми?

Йўқ. Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун анализ оладиган лабораториялар етарли миқдорда. Уларда керакли асбоб ускуналар, реактивлар ва уларда ишлайдиган мутахассислар етарли. Шунинг учун кўчма лаборатория очишга эҳтиёж йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг