Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда яна ўлим ҳолати қайд этилди

Тожикистонда яна ўлим ҳолати қайд этилди

12 май куни кечқурун Тожикистонда яна 68 кишида коронавирус аниқланди ва жами касалланганлар сони 729 кишини ташкил қилди. Бу ҳақда «Ховар» ахборот агентлиги мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.

Кун давомида COVID-19 ташхиси қўйилган беморларнинг яна икки нафари вафот этди (жами қурбонлар сони – 21 нафар).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни иложи борича уйда ўтиришларини, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишлари ва жамоат жойларида ижтимоий масофага амал қилишларини сўрамоқда. Коронавирус белгилари бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилишлари зарурлигини уқтирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг