Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда яна коронавирусдан ўлимлар қайд этилди

Тожикистонда яна коронавирусдан ўлимлар қайд этилди

Иллюстратив фото

Расмий маълумотга кўра, Тожикистонда 8 май санасида яна бир неча кишида коронавирус аниқланди. Касалланганлар сони бир кунда 461 дан 522 нафарга кўпайди. Бу ҳақда «Ховар» ахборот агентлиги хабар берди.

Энг кўп касалланиш пойтахт  Душанбе (223) ва Сўғд вилоятида (139) аниқланган.

Бир суткада COVID-19га чалинган беморларнинг икки нафарида ўлим ҳолати қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 май куни Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 82 нафарга кўпайгани, тўрт нафар бемор вафот этгани хабар қилинганди.

Буган коронавирус инфекциясига қарши курашиш, ушбу касалликка чалинган беморларни самарали даволашда катта тажриба ва малакага эга бир гуруҳ ўзбекистонлик шифокорлар Тожикистонга юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг