Хитойлик шифокорлар Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

Коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш мақсадида 14 нафар шифокор-мутахассислар Нукусда бўлиб, СOVID -19 вирусига чалинган беморларни даволаш бўйича зарур амалий маслаҳатларини беришди.
Меҳмонлар дастлаб Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида хасталикка чалинган беморларни даволашнинг бугунги аҳволи билан танишдилар. Улар шу ернинг ўзида юқумли касалликлар касалхонаси шифокорлари ва бошқа мутахассислар иштирокида онлайн тарзда видеосеминар ўтказиб, ўз тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда зарур маслаҳатларни беришди.
— Биз Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам бўлдик. Вирусга қарши ишончли вакцина ҳали топилмаган бўлса ҳам карантин тартиби жорий қилиниши орқали касаллик кенг тарқалишининг олди олинмоқда. Одамлар бўлар-бўлмасга кўчага чиқишмаётганига гувоҳ бўлдик. Бу ҳалқ ҳукумат қўллаётган чора-тадбирларни қўллаб қувватлаётганидан дарак беради, — дейди Цзянси провинцияси Соғлиқни сақлаш бюроси бошлиғи ўринбосари Луо Лишенг.
Қорақалпоғистон «Хабар» агентлигининг маълумотига кўра, бугунги кунда Қорақалпоғистонда 104 нафар фуқаро короновирусга чалинган. Шундан 29 нафари тўлиқ тузалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter