1 мартдан Ўзбекистонда ов мавсуми ёпилади
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сон Қонунига мувофиқ, ҳар йили 1 мартдан 15 августга қадар республика ҳудудида ов мавсуми ёпилади.
Ушбу чеклов биологик ресурсларни асраш, ёввойи фауна вакилларининг кўпайиши даврида уларни муҳофаза қилиш ҳамда табиий мувозанатни таъминлашга хизмат қилади.
Таъкидланишича, Экология қўмитаси ва ҳудудий бошқармалар томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда доимий рейд тадбирлари олиб борилмоқда. Тақиқланган мавсумда ов қилиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий жавобгарликка сабаб бўлади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фуқароларни ов мавсуми ёпиқ даврида табиатга эҳтиёткорона ва масъулият билан муносабатда бўлишга чақирган.
Шунингдек, ноқонуний ов ҳолатларига дуч келган тақдирингизда, 1157, 1207, (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 ишонч телефонлари ёки ecogovuz_bot телеграм боти орқали ва қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади Экология қўмитаси хабарида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter