Йил бошидан буён 153 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган

2018 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда вояга етмаганлар орасида 153 нафар ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар натижасида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,9 фоизга (239/373) ва жиноят содир этган вояга етмаганлар сонининг 37,9 фоизга (289/466) камайишига эришилди.
Шунингдек, 2018 йил 1 май ҳолатига кўра вояга етмаганлар ўртасидаги суицид ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 (163/153) тага камайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter