2017 йилда ўзбек автооламида юз берган энг муҳим воқеалар

2017 йил Ўзбекистон автомобил олами учун катта воқеалар ва янгиликлар йили бўлди. «Сarzone.uz» шу воқеаларнинг энг муҳимларини қисқа сатрларда санаб ўтди.
- Президент топшириғи билан республика бўйлаб 50дан зиёд патрул постлари олиб ташланди.
- Самарқандда «Volkswagen Amarok» автомобиллари ишлаб чиқарилиши маълум қилинди.
- MAN Ўзбекистонда «Lion’s Coach» автобуслари ишлаб чиқариши эълон қилинди.
- Ўзбекистонда «Hyundai» юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқариши режалаштирилди.
- Юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари «Avtotest» марказида малака ошириши белгилаб қўйилди.
- Ўзбекистонлик ҳайдовчилар янги ҳайдовчилик гувоҳномасини ола бошлашди.
- Россияда «GM» автомобиллари савдоси мисли кўрилмаган даражада – 9 баробарга ўсди.
- Ўзбекистонда индустриал аккумуляторлар ишлаб чиқарилиши эълон қилинди.
- «КАМАЗ» ОАЖ Ўзбекистонда юк машиналарини йиғишни йўлга қўйишни режалаштираётганини маълум қилди.
- Ўзбекистонда электромобил савдо хизмати пайдо бўлди.
- «Hamkorbank» автокредит беришни бошлади.
- Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилиши айтилди.
- «GM Uzbekistan» Chevrolet.uz ягона савдо порталини ишга туширди. Ушбу портал орқали реал вақт режимида керакли модел ва рангдаги автомобилни ҳамда аризани рўйхатдан ўказиш учун энг яқин автосалонни танлаш имкони яратилди.
- Ангренда йилига 3 млн. енгил автомобил шинаси ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди.
- «Toyota Motor Corporation»нинг расмий дилери мамлакатимизга кириб келди.
- «Чиройли» авторақамларни сотиш бўйича онлайн-аукцион очилди.
- «GM Uzbekistan» автомобиллари 18 июлдан бошлаб сўмдаги янги нархларга боғлиқ ҳолда яна қимматлашди.
- «Жиззах» эркин иқтисодий ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқарувчи «UZBEKISTAN PEUGEOT CITROEN AUTOMOTIVE» заводининг қурилиши бошланди. Ушбу завод 2018 йилнинг майидан ишга тушиши кўзда тутилган.
- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари «GM Uzbekistan» автомобилларини навбатсиз оладиган бўлди.
- Ўзбекистонда «Chevrolet Cruze» ва «Chevrolet Tracker» ишлаб чиқарилиши эълон қилинди.
- Самарқандда трамвайлар қатнай бошлади.
- Тошкентдаги Турин политехника университетининг бир гуруҳ талабалари электромобил ишлаб чиқди.
- Хоразмлик иқтидорли муҳандислар оддий автомобилдан электромобил тайёрлашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter