2018 йилнинг тўққиз ойида қанча ўзбекистонлик Тожикистонга борди?

Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара қўшинларидаги манбанинг маълумот беришича, 2018 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Ўзбекистон Республикасидан Тожикистонга ташриф буюрувчилар сони 1 миллион 253 мингни ташкил этмоқда. Ўз навбатида 1 миллион 165 минг Тожикистон фуқароси Ўзбекистонга келган, дея хабар бермоқда «Asia Plus».
Асосий ўсиш жорий йилнинг март ойида икки давлат фуқароларининг ҳудудларда 30 кун визасиз юриши ҳақидаги келишувга эришганидан сўнг кузатилган.
Ўзбекистонга келаётган хорижликларнинг 40,2 фоизи Қозоғистон, 24,8 фоизи Тожикистон, 16,7 фоизи Қирғизистон ва 7,4 фоизини Россия фуқаролари ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter