5 кун ичида Эронда иккинчи нохуш рекорд қайд этилди

Эронда охирги 24 соат ичида 3902 та янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу кунлик антирекорд саналади, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари.
Олдинги антирекорд 1 октябрь куни кузатилганди — 3820 та ҳолат.
Идоранинг расмий сайтида, шунингдек, ўтган бир кеча-кундузда 235 нафар бемор COVID-19 туфайли вафот этгани тўғрисида хабар берилган.
Шу тариқа Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони жами 475 674 кишига етди, жами 27 192 бемор ҳаётдан кўз юмди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 392 минг нафар бемор вирусдан фориғ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter