АКТ вазири Президент маслаҳатчисининг махсус вакили билан учрашди
Бугун, 7 июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг махсус вакили Ж. Чарлз билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Президент томонидан мамлакатни минтақавий IT хабга айлантириш бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилаётгани айтилди.
Шунингдек, IT-Парк фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилиб, Ш. Шерматов келгусида режалаштирилган ишлар хусусида тушунтиришлар бериб ўтди.
Ўзбекистонда ёшлар орасида BPO ва KPO каби соҳаларга бўлган талаб ошиб бораётгани, уларни юқори маошли иш билан таъминлаш ҳамда ҳозирда ушбу соҳани ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter