Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда энергия ресурсларининг тежамкорлигини ошириш муаммолари муҳокама қилинди

Андижонда энергия ресурсларининг тежамкорлигини ошириш муаммолари муҳокама қилинди

Фото: Андижон Машинасозлик институти матбуот хизмати

Андижон Машинасозлик институти ташаббуси билан “Замонавий ишлаб чиқаришнинг иш самарадорлиги ва энерго ресурс тежамкорлигини ошириш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуман Андижон вилоят ҳокимлиги, “GM-Uzbekistan” АЖ, Тошкент Турин политехника университети билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида бўлиб ўтди.

Машинасозлик институти матбуот ва ахборот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, халқаро илмий амалий анжуманда республикамизнинг таниқли академик ва профессор-ўқитувчилари, Россия, Қозоғистон, Кирғизистон, Япония, Хитой ва Жанубий Корея каби бир қатор давлатларнинг таниқли олимлари, докторантлар, илмий-тадқиқотчилар, магистрант ва иқтидорли талабалар иштирок этдилар.

Анжуман “Замонавий ишлаб чиқаришнинг технологиялари”, “Замонавий ишлаб чиқаришда муқобил ва қайта тикланувчан энергия манбаалари”, “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги”, “Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш” ва “Сервис хизматлари” каби илмий йўналишларда ўз ишини давом эттирди.

Анжуман давомида “Нанотизимлардаги квант динамикасининг тезланиши”, “Ультрамайдадонсимон материаллар олишнинг истиқболли йўналишлари”, “Халқаро таълим лойиҳаларини ривожлантириш стратегияси”, “Ўзбекистонда ахборот коммуникация технологияларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” ва “Халқаро бирликлар системасининг барқарор ривожланиши” каби долзарб мавзулар юзасидан маърузалар тингланди ва ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги ечимини кутаётган муаммолар, инновацион технологиялар, муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбааларидан самарали фойдаланиш, ҳаётий фаолият хавфсизлиги каби масалалар юзасидан ўзаро бахс муноазара ҳам бўлиб ўтди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг