АҚШ ҳукумати депорт қилган ўзбекистонликлар Ватанга етиб келди

АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин Ватанга қайтиш ниятида бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқаролари 24 феврал куни Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келди.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳанов маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Ўзбекистон фуқароларининг бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар тарқалган эди. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари Америка томонидан бошқа давлатларга депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида маълумот беришни сўраб мурожаат қилгани ва бу борада Лотин Америкаси давлатлари билан дипломатик каналлар орқали ҳам алоқалар ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас