Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Эрон Қатарда музокаралар ўтказади

АҚШ ва Эрон Қатарда музокаралар ўтказади

АҚШ ва Эрон ҳарбий зарбаларни тўхтатиш ҳамда сешанба куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида юқори даражадаги музокаралар ўтказишга келишиб олди. Бу ҳақда Axios ва CNN нашрлари АҚШ маъмуриятидаги манбаларига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, музокаралардан мақсад аввал эришилган кескинликни пасайтириш бўйича келишувни сақлаб қолиш ва Ҳўрмуз бўғозидаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишдан иборат.

17 июн куни томонлар ўзаро англашув меморандумини имзолаган эди. Унга кўра, Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали тижорат кемаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мажбуриятини олган, АҚШ эса Эрон портларига нисбатан қўйилган чекловларни юмшатишга розилик билдирган.

Axios манбасининг айтишича, томонлар ҳозирча барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қарор қилган. Шунингдек, Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг эркин ҳаракатланиши давом этаётгани қайд этилган.

Қайд этилишича, дастлаб музокараларни Швейцарияда ўтказиш режалаштирилган, бироқ сўнгги кунлардаги ҳарбий кескинлик сабабли учрашув Қатарга кўчирилди. Энди асосий эътибор Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ва хавфсизлик масалаларига қаратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг