АҚШ ва Европа Иттифоқи савдо битимига келишди

Кеча, 27 июл куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйеннинг Шотландиядаги учрашувида Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи савдо битимига келишди.
Бунинг натижасида Европа Иттифоқи 1 августдан АҚШнинг 30 фоизлик божлари қўлланилишидан қутулиб қолади, деб хабар берди CNN. Келишув шартига кўра, Европа Иттифоқи импортининг катта қисми, жумладан, автомобиллар учун Америка 15 фоизлик божлар қўллайди.
Бироқ ЕИ мамлакатлари бозорларига АҚШ маҳсулотлари учун ҳеч қандай божларсиз киритилади. Ва бу ҳаммаси эмас.
Савдо битими Евроиттифоққа яна қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
- АҚШнинг 750 млрд долларлик энергиясини сотиб олиш;
- АҚШ иқтисодиётига 600 млрд доллар инвестиция киритиш;
- Катта миқдордаги Америка ҳарбий техникасини харид қилиш.
Битимга келишилгандан сўнг, Трамп уни «барча учун фойдали», АҚШ ва ЕИни яқинлаштиради, деди. Еврокомиссия раиси эса савдо битими барқарорлик келтиради, деди...
Савдо битими 1 августдан кучга киради. Унинг қолган жиҳатлари ҳали муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter