Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ядро қуроллари Британия ҳудудига жойлаштирилди

АҚШ ядро қуроллари Британия ҳудудига жойлаштирилди

2008 йилдан бери биринчи марта АҚШ ядро қуроллари Британия ҳудудида жойлаштирилди. Бу ҳақда бир нечта манбаларга асосланиб UK Defence Journal нашри хабар берди.

Унга кўра, ўтган ҳафта Қироллик ҳаво кучларининг Саффолкдаги Лакенхит базасига бир нечта B61-12 термоядровий бомба етказилган. Манбаларга кўра, бомбалар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Ню-Мексикодаги Киртленд базасидан етказилган.

АҚШ ва Буюк Британия Мудофаа вазирликлари бу маълумотга изоҳ бермади. 

Июн ойида Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер мудофаа масалаларининг стратегик шарҳини тақдим этди. Хусусан, ўқ-дорилар, жумладан, ядро каллаклари ишлаб чиқаришга 20 миллиард доллар сармоя киритиш кўзда тутилган. Жаноб Стармернинг айтишича, бу мамлакат ядровий арсеналининг "тарихий" янгиланиши.

ОАВ маълумотларига кўра, Буюк Британия АҚШдан тактик ядро бомбаларини олиб юришга қодир 12 та F-35А Lightning II қирувчи самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг