«Араб шайхларига ҳавас қилган куёв» жазога тортилди
Ижтимоий тармоқларда «Араб шайхларига ҳавас қилган куёв» сарлавҳаси остида видео тарқалганди. Ички ишлар вазирлиги у жаримага тортилганини маълум қилди.
ИИВнинг ёзишича, 2000 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро «И.А» ўз ташаббуси билан шахсий диний қарашларидан келиб чиққан ҳолда тўйда келинга ноанъанавий кийимлар (бурқа шаклидаги) кийдириб ҳамда диний куй-қўшиқлардан фойдаланиб, тадбирга диний тус берган.
Шу муносабат билан, суд томонидан фуқаро «И.А.»га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter