Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим тоифа шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди 

Айрим тоифа шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди 

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2023 йил 31 августдаги қарори билан айрим тоифа шахслар учун компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил 3-чоракдан бошлаб 119 640 сўмни ташкил қилади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур турдаги компенсация миқдори 2023 йил 3 июлдаги тегишли қарор билан жорий йил II чорак учун 116 180 сўм этиб белгиланган эди (бунга қадар мазкур тўлов миқдори 75 000 сўмни ташкил этган).

Маълумот учун, 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилган.

Мазкур тоифаларга:

  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ;
  • уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ;
  • меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;
  • I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар киради.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг