Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Банкларда валюта сотиш тўхтатилгани бўйича хабарларга жавоб берилди

Банкларда валюта сотиш тўхтатилгани бўйича хабарларга жавоб берилди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун 16 апрел куни қатор банкларда жисмоний шахсларга хорижий валюталар сотиш юзасидан муаммолар бўлаётган хусусида хабар тарқалди. 

Марказий банк матбуот котиби Акмал Назаровга кўра, валюта сотиш бўйича дастурда техник носозлик бўлгани учун жараённи амалга ошириш имкони бўлмаяпти.

«Марказий банкдан тижорат банкларига хорижий валютани сотмаслик бўйича топшириқ берилмаган. Бу куннинг маълум бир вақтида рўй бермоқда, кун давомидаги ҳолат эмас. Муаммо тез орада бартараф этилади», — дейди Назаров.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг