Бу сафар ожиза. Исроил ҳарбийси 16 ёшли фаластинлик қизни ўлдирди

Кеча, 12 декабрь куни Исроил ҳарбийси Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида уюштирган рейд чоғида 16 ёшли фаластинлик қизни отиб ўлдирди. Бу ҳақда ТАСС Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар берди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги қиз Жана Мажди Закарне эканини аниқлади ва тунда ўлдирилганини маълум қилди. Фаластиннинг Wafa хабар агентлиги Жана Мажди Исам Закарне уйининг томида бўлганида Исроил аскарлари томонидан яраланганини маълум қилди. Қизнинг жасади Исроил кучлари операция ҳудудини тарк этганидан кейин топилган.
Маълумотларга кўра, Исроил қуролли кучлари камида икки фаластинликни яралаган ва уч нафарини ҳибсга олган.
Жорий йилнинг 10 апрель кунидан буён Исроил хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилда ҳар куни аксилтеррор операциялари ва рейдлар ўтказмоқда. Бунинг оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 декабрь куни Исроил аскари Наблус шаҳрида 22 ёшли Ҳамди Мефлени отиб ўлдирган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter