Бугун ҳаво ҳарорати салқинлигича қолади

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° бўлади.
Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter