Бухоро буғусини ноқонуний овлаган браконер қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги, Республика прокуратураси ва Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Беруний туман ИИБ ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Рейд давомида Беруний тумани, «Бийбазар» ОФЙ ҳудудида Халқаро Қизил китоб ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро буғуси фуқаро А. Ж. томонидан ноқонуний тарзда овлангани аниқланди.
Ҳолат натижасида ҳайвонот дунёсига 1 млрд 20 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter