Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоро вилоят суди раисининг яна бир ўринбосари ишдан олинди

Бухоро вилоят суди раисининг яна бир ўринбосари ишдан олинди

Бухоро вилоят суд раисининг ўринбосари — иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Азиз Садиров ишдан олинган. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар тарқатди.

Унга кўра, мансабдор судьялик қасамёдини бузгани учун ҳамда ёзма аризасига асосан президент фармойиши билан вазифасидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.

Бу охирги 21 кун ичида Бухоро вилоят суди раисининг икки нафар ўринбосари лавозимидан олинганини англатади. Чунки жорий йилнинг 28 март куни одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун Сухандиёр Рўзиев Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг