Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чор Минор» ҳудудида қўйхона борлиги расман рад этилди

«Чор Минор» ҳудудида қўйхона борлиги расман рад этилди

Бироз вақт муқаддам ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги «Чор Минор» мадрасаси объекти ва унинг атрофидаги ҳолат бўйича видео жойланган эди. Вазият кеча, 27 январ куни мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик ва аҳоли билан биргаликда ўрганилди.

Ўрганиш натижасига кўра, «Чор Минор» мадрасаси ва унинг атрофидаги ҳудуд айни пайтда озода экани, ҳеч қандай қўйхона мавжуд эмаслиги ва видеода акс этган ҳолат ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди.

«Чор Минор» мадрасаси жойлашган «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шаҳноза Камолованинг сўзларига кўра, у 2,5 йилдан буён ушбу маҳаллада ишлаб келмоқда ва бу давр ичида кўрсатилган жойда қўйхона мавжуд бўлмаган. Видеодаги ҳолат эса 3 йил олдин кузатилгани аниқланди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳудуднинг озода ва тартибли сақланиши бўйича фуқаро Мансур Сафаров масъул этиб бириктирилган. Маҳаллий аҳоли ҳам аёлнинг гапларини тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг