Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво билан танишинг

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво билан танишинг

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича кеча бошланган ҳавонинг исиши давом этади. Республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кутилмоқда, кундузи ҳаво 10-13° илиққача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат 19 февралда Сурхондарё вилоятида, 20 февралда Самарқанд, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва ҳўл қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тунги совуқлар аста-секин чекинади, кундуз кунлари эса кўпроқ баҳор фасли учун хос бўлган қийматларгача исийди. 20 февралга келиб, ҳарорат кечаси 2-7° илиққача, кундуз куни эса термометр устуни 15-17° илиқ, жанубда 18-20° илиққача етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг