Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Дастлабки лойиҳада йўқ бўлган таклиф қонунга қўшилмоқда» – эксперт

«Дастлабки лойиҳада йўқ бўлган таклиф қонунга қўшилмоқда» – эксперт

Бенефициарлари офшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар ҳам ўзбек банкларини сотиб олиши ва банк очиши мумкин бўлади, деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.

Унинг қайд этишича, амалдаги Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунга кўра, (офшор зоналар) давлат ёки ҳудудда рўйхатдан ўтган норезидентлар, иштирокчилар (акциядорлар) ва якуний бенефициар эгалари банкнинг таъсисчилари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас. Лекин бу чеклов офшордаги айрим тоифалар учун бекор қилинмоқда.

Бунинг учун ўша офшор норезидентлар хорижий давлатлар ва халқаро институтлар томонидан тан олинган банк эгалари бўлса кифоя. Қанақадир бошқа мезонлар очилмаган.

«Қизиқ тарафи, аввал-бошда таклиф этилган Қонунга ўзгартиришлар лойиҳасида фақат устав капитали энг кам миқдори оширилиши билан боғлиқ масала ўрин олганди.

Қуйи палатада қишда лойиҳа биринчи ўқишда кўриб чиқилгандаям банк очишда ва акциядор бўлишда офшорларга рухсат бериш хақида сўз очилмаган», дейди эксперт.

Отабек Бакиров офшорларга қонуний тирқиш очиш масаласи ташаббускори ким бўлгани ва бу қачон рўй бергани аниқ эмаслигини, ҳарқалай, Марказий банк таклиф этган Лойиҳада бу йўқ бўлганини айтади.

«Ўзбекистон йирик давлат активларини фаол «хусусийлаштирмоқда». Охирги сўзни яна қўштирноққа олганимиз бежизга эмас. Саволли хусусийлаштириш сабаблари ва унинг оқибатлари ҳақида жуда кўп ёзилди. Банклар капиталига офшор илдизли субъектларнинг кириб келишига тирқиш очилиши сопини ўзидан чиқариш тарзидаги «ўзбекча хусусийлаштириш» жараёнини янада кенгайтиради. Балки мақсад ҳам шудир», дейди у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг