Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат кадастрлар палатасининг Элликқаъдаги бош муҳандиси ушланди

Давлат кадастрлар палатасининг Элликқаъдаги бош муҳандиси ушланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, Давлат кадастрлар палатасининг Элликқалъа филиали бош муҳандиси А.Р. фуқаро М.С.нинг ўғлига аслида мавжуд бўлмаган туман ҳокимининг сохта қарорини асос қилиб 4 сотих ер майдонига эгалик қилиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаб бериб, эвазига 500 АҚШ долларини олган. 

Шунингдек, А.Р. филиалнинг бошқа масъул шахслари билан тил бириктириб, фуқаролар номига уй жойлар учун жами 9 та ҳолатда 42 сотих ер майдонига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг