Долларнинг расмий курси қимматлашишни бошлади

Марказий банк 17 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра долларнинг расмий курси 19,80 сўмга кўтарилиб, 9 520,34 сўмни ташкил қилган.
Евро курси эса бу ҳафтада тушди (-149,02) ва 10 572,34 сўм бўлди.
Бир Россия рубли 130,22 сўм (-8,69)ни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, доллар курси бир ярим ойдан буён пасайишда давом этаётганди, жорий ҳафтадан ошмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter