Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Электр тармоқлари раҳбари ва бош муҳандиси ашёвий далиллар билан ушланди

Электр тармоқлари раҳбари ва бош муҳандиси ашёвий далиллар билан ушланди

Фото: «komkur.info»

Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Тезкор тадбирда «Фарғона электр тармоқлари» АЖ раҳбари У.К. ва бош муҳандиси И.О.лар «А» хусусий корхонасига тегишли автомашиналарга газ қуйиш шаҳобчаси ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 4000 АҚШ долларини хусусий корхона бош муҳандиси М.дан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.К. ва И.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг