Эркинжон Турдимовнинг икки ўринбосари ишдан кетди

Самарқанд вилояти ҳокимининг тегишли қарорлари билан вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Ботиржон Нуруллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Ушбу лавозимга шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти ҳудудий филиали раҳбари лавозимида фаолият олиб борган Қобилов Рустам Ражаббойевич тайинланди.
Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Умаров Асқар Нарзиевич ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Ушбу лавозимга шу кунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Жабборов Исроил Исмоилович тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter