Эрон шимоли ва жанубида иккита атом электр станцияси қурилади

Бушер АЭС.
Эрон шимоли ва жанубида иккита атом электр станцияси қурилади, деб хабар берди IRNA.
Мамлакат атом энергетикаси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий ушбу АЭСлар учун майдонлар тайёр бўлганини маълум қилди.
«Еттинчи дастур (еттинчи беш йиллик, 2024–2029) охиригача Эронда атом электр энергетикаси қувватлари 3 минг мегаваттга етади. Мамлакат жануби ва шимолида иккита электр станциясини қуриш учун майдонлар тайёрланди», — деди у.
Маълумот учун: Эронда айни пайтда ягона — Бушер АЭСи мавжуд бўлиб, Россия иштирокида қурилмоқда. Бушер АЭСдаги биринчи блок 2011 йил сентябрида Эрон миллий энергетика тизимига уланган. Станция таркибидаги навбатдаги иккита энергоблок қурилиши давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter