Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда нохуш рекорд қайд этилди

Эронда нохуш рекорд қайд этилди

Фото: «Esquire.ru»

Бир кеча-кундузда Эронда COVID-19га чалинганлар сони 3 820 кишига кўпайди. Бу пандемия бошлангандан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Сима Садат Ларига таяниб «Argumenti.ru» хабар берди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунгача 22 сентябрда 3 712 кишининг коронавирусни юқтириб олиши энг юқори кўрсаткич ҳисобланган. Пандемия бошлангандан бери 461 044 нафар фуқаро ковидга чалинди.

Сима Садат Ларининг айтишича, ўтган кеча-кундузда Эронда 211 нафар бемор коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди. Умумий вафот этганлар сони 26 380 кишини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг