Европа иттифоқи кенгаши делегацияси Бухорога келди

Бугун Бухоро вилояти ҳокимлигида Европа иттифоқининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича кенгаши ишчи гуруҳи раҳбари Ютта Эдтхофер бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
ЎзАда ёзилишича, тадбирда вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жалб қилинган хорижий инвестициявий лойиҳалар, мамлакатимиз томонидан инвестиция киритиш учун яратилган шарт-шароитлар, воҳанинг туризм имкониятлари хусусида сўз юритилди.
Ютта Эдтхофер делегация таркибида Европа иттифоқининг кўплаб давлатларидан вакиллар борлиги, ташрифдан мақсад Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришлар билан бевосита танишиш эканини таъкидлади.
Шундан сўнг меҳмонлар аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида олиб борилаётган ишлар, фуқаролик жамияти барпо этишда хотин-қизларнинг ўрни, ёшлар тарбияси каби масалалар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Делегация аъзолари Бухоро шаҳридаги «Ойдин нур» оилани ижтимоий ҳимоялаш марказида ҳам бўлди. Шаҳардаги тарихий-маданий обидалар ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter