Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Европа Украина бўйича музокараларга қўшилишни истаяпти

Европа Украина бўйича музокараларга қўшилишни истаяпти

Кеча, чоршанба куни Парижда «Веймар+» форматида Европа мудофаа масалалари ва Украинага узоқ муддатли ёрдам масаласига қаратилган ташқи ишлар вазирлари даражасида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашув якунида Германия, Франция, Польша, Италия, Испания, Буюк Британия ҳамда Европа ташқи ҳаракатлар хизмати ва Еврокомиссия «Веймар+» баёнотини қабул қилган.

Баёнотда, жумладан, Евроиттифоқ Украинага ёрдамини кучайтиришга тайёр эканлиги, босқинчилик урушида Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлиги айтилади.

Шунингдек, бу қўллов Украинада адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришилгунга қадар давом эттирилиши таъкидланади.

«Бу тинчлик Украина ва бизнинг манфаатларимизни кафолатлаши лозим.

Биз америкалик иттифоқчиларимиз билан биргаликдаги ҳаракатларимизни муҳокама қилишни интиқлик билан кутяпмиз. Бизнинг умумий мақсадларимиз Украинани кучли ҳолатга келтириш бўлиши керак.

Украина ва Европа ҳар қандай музокараларнинг ажралмас қисми бўлиши зарур», – дейилади баёнотда.

Баёнотда, қолаверса, Европа қитъаси хавфсизлиги умумий масала экани таъкдланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг