Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада «Ермулккадастр» собиқ ходими 8 минг доллар билан ушланди

Фарғонада «Ермулккадастр» собиқ ходими 8 минг доллар билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда «Ермулккадастр» ДК Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси В.Н. фуқаро М.Б.нинг ишончига кириб, унга туман кадастр бўлимида ишлашини айтган, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали сабзавотчилик маҳсулотлари етиштириш учун туман ҳудудидан 8 гектар ер майдони ажратиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 8 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг