Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Полковник Санжар Зупаров Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

***

Полковник Хуршид Алибоев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хуршид Алибоев 1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2003 йили Ўзбекистон Миллий университетини, 2015 йили Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

***

Полковник Мухтор Муҳитдинов Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг