Ғазо секторидаги қурбонларнинг янги сони очиқланди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроилнинг Ғазо секторини ўққа тутиши оқибатида 1799 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда вазирликнинг Телеграм-каналидаги нашрида айтилди.
Шунингдек, 6388 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган.
Aввалроқ Исроил ҲАМАС ҳужуми қурбонлари сони 1200 кишига етгани ҳақида хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни ҲАМАС гуруҳи Исроилга қарши «Aл-Aқса тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторини бомбаламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter