GM компанияси Spark ишлаб чиқаришни тўхтатади
2022 йилда General Motors компанияси Spark хетчбекини ишлаб чиқаришни тўхтатиб, уни дунё бозоридан олиб ташлайди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Уларнинг айтишича, Spark ҳозирги давр учун урфдан қолган ва 2021 йилда бу машинанинг дунё бозоридаги сотилиши тушиб кетган. Унинг ўрнига компания Trax кроссоверини сотувга чиқармоқчи.
Spark машинаси Ўзбекистон ва Россия бозорларида анча бозорбоп машина ҳисобланади. Кўпчилик уни арзон ва ихчам бўлгани учун сотиб олади. Албатта, Америка ва Ўзбекистон Spark машиналари орасида анча фарқ борлигини айтиб кетиш керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter