Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳалокатли торнадо Хитойга ёпирилди (видео)

Ҳалокатли торнадо Хитойга ёпирилди (видео)

Фото: Коллаж ИА «NewTimes.kz»

Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясига ёпирилган торнадо ва дўл натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна 16 киши жароҳат олди, дея маҳаллий ҳокимиятга таяниб xinhuanet.com хабар бермоқда.

Экстремал об-ҳаво шароити Шанчжи шаҳрига 30 дақиқа ичида, маҳаллий вақт билан соат 17:30да ёпирилган. Шаҳар ҳокимиятининг маълумотларига кўра, маҳаллий тўрт қишлоқ зарар кўрган.

Чоршанба куни эрталаб соат 6 дан бошлаб торнадо 148 уйга зарар етказиб, қишлоқ хўжалик майдонларини вайрон қилгани хабар берилди.

240 дан ортиқ қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинди. Иқтисодий зарар 5,12 миллион юанга баҳоланмоқда.

Маҳаллий ҳокимият бир киши ҳалок бўлгани ва 16 киши оғир жароҳат олганини маълум қилди. Aксарият аҳоли фақат енгил жароҳат олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг