Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ҲАМАС 30 январ куни кимларни озод қилиши маълум бўлди

ҲАМАС 30 январ куни кимларни озод қилиши маълум бўлди

Фото: AP Photo/ Abed Hajjar

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 30 январ куни озод этиладиган исроиллик тутқунларнинг номларини эълон қилди. ТАСС уларнинг рўйхатини келтирди.

Бугун исроиллик икки аёл ва бир эркак озод этилиши кутилмоқда: Исроил фуқароси Арбел Йеҳуд, Исроил мудофаа армияси ҳарбий хизматчиси Агам Бергер ҳамда 80 ёшли исроиллик Гади Мозес. Улар Ғазо секторида гаровга ушлаб турилибди.

Аввалроқ Исроил 30 январ куни 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод этишини маълум қилганди. Уларнинг 32 нафари умрбод қамалганлар, 48 нафари узоқ муддатга қамалганлар ва 30 нафари болалар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг