Ҳар йили 3 минг ўқувчи селекция қилиниб, дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади

Жорий йил феврал ойида ўтган учрашувда ёшлар учун 40 дан зиёд янги ташаббуслар эълон қилиниб, қарийб 500 миллион доллар ажратилди.
Бу йил 35 миллиард долларлик 8 минг 300 та лойиҳа ишга туширилиб, 292 мингта иш ўрни яратилади. Яна 500 мингта иш ўрни яратадиган 83 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.
Масалан, энергетикада 20 миллиард, нефт-газ ва кимёда 11 миллиард, тоғ-конда 7 миллиард, электротехника ва автомобилсозликда 4,5 миллиард долларлик минглаб корхоналар ишга тушади.
Ишлар бошланиши билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассисларга талаб пайдо бўлади.
«Янги технологиялар асрида ким ютади? Фақат креатив фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни эгаллаган мутахассислар.
Шижоатингиздан кўриб турибман, албатта сиз, ёшлар бу корхоналарни бошқариб, катта-катта кашфиётлар қиласизлар, уларга инновацияларни олиб кирасизлар!
Шу боис, ҳозирданоқ бундай лойиҳаларга кадрлар тайёрлашни бошлаймиз», — деди Президент.
«Гарвардчилар» мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида фаолиятини бошлаб юборди.
Ушбу халқаро мактабга бу йилги 8-синф битирувчилари орасидан 60 нафар ўқувчи саралаб олинади ва 3 та йўналишда ўқитилади. Келгусида ўқув ўринлари каррасига кўпайтирилади.
Умуман, миллий дастур асосида ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи селекция қилиниб, Гарвард, Йел, Колумбия, Корнел каби дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади.
Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter