ИИВ ҳудудий тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар бўлди. Хусусан, Андижон вилоятида иккита масъулиятли лавозимга раҳбар қўйилди.
Андижон вилояти Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Усманов Садик Хакиммурзаевич тайинланди.
Андижон вилояти Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи сифатида эса подполковник Билолохунов Нурилло Сайдуллоевич иш бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter