Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ интернетда тарқалган одам ўғирлаш билан боғлиқ эълонга изоҳ берди

ИИВ интернетда тарқалган одам ўғирлаш билан боғлиқ эълонга изоҳ берди

Фото:«Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси. ДИҚҚАТ!»  деб бошланган грамматик хатоликларга бой эълон тарқатилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси мазкур ҳодисага изоҳ берди. 

Фото: Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Унда эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тайёрланмаганлигини билдирилган.

«Ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар! Турли ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган сохта хабарларга ишонманг. Аниқ ва тўғри маълумотларни фақатгина расмий манбалардан олишингиз мумкин» дейилади ИИВ хабарида.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг